Аграном ва дехкон ака укалар Икромжон нематода касаллигини кандай йукатса булади илтимос шу хакида т…

Savol:

Ассалому алайкум аграном ва дехкон ака укалар Икромжон нематода касаллигини кандай йукатса булади илтимос шу хакида туликрок малумот берсангиз жавобингиз учун олдиндан рахмат

Javoblar

Нематодага ҳам асосан агротехника билан курашиш керак, масалан нематода кўп бўладиган ерларга горчица ёки турпга ўхшаган экинлар бир неча йил экилса, нематодалар йўқолиб кетади. Нематодалар турига қараб, сув кам бўладиган ерларда кўп зарар беради, яъни сув кўп бўладиган ерларда уларни яшаши қийин бўлгани учун зарари ҳам камроқ бўлади, лекин очиқ далага нисбатан теплицада уларни турлари кўпроқ бўлади. Нематода кўп бўлса, улар зарар беролмайдиган навлар ва экинлар экиш керак. Нематодага қарши 2 хил курашиш мумкин. Биологик ва Кимёвий. 1).Биологик: Экишдан бошлаб ҳосил давригача "Ан Био" бионематоциди билан суғориб бориш. 2). Кимёвий: Асосий таъсир этувчиси асосан Оксамил бўлган кимёвий нематоцидлар билан ишлов қилиб борасиз. Самараси биологик ишлов яхшироқ. Агар топа олсангиз, "Сингента" компаниясининг "Нематорин" нематоцидини дўконлардан сўраб кўринг. Булардан ташқари, нематодага қарши Брун аут (Корея), Видат препаратлари ҳам яхши ишлайди.