Пиёзнинг таг қисми ейилиб, чириш ҳам бошланган.

Savol:

Пиёзнинг таг қисми ейилиб, чириш ҳам бошланган. Олдинги расмлардаги оқ қуртлар ва бу зарарланиш пиёз пашшаси каби илдиз бўғзини зарарлайдиган пашшаларни личинкасига мос келади. Лекин айнан қайси турлигини расмдан аниқ ажратиб бўлмайди. Ҳозир биринчи иш сўлиган, сарғайган пиёзларни текшириб, қурт тушганларини илдизи ва қуртлари билан бирга даладан чиқариб йўқотиш. Уларни эгат четига ёки гўнг уюмига ташламанг. Ҳали соғлом кўринган бошқа тупларни тагини ҳам текширинг. Ичига қурт кириб, илдиз бўғзи ейилган пиёзни препаратлар билан тиклаб бўлмайди. Баргдан инсектицид сепиш ёки илдизига дори қуйиш ҳам ичкаридаги қуртни ишончли йўқотадиган чора эмас. Бу босқичда шу препаратни берсангиз тузалади дейиш нотўғри. Ҳар йили такрорланаётган бўлса, курашни экишдан олдин бошлаш керак. Пиёз қолдиқлари, чириган бошлар ва ўзидан чиққан пиёзларни тозаланг. Пиёзни яна шу ерга ёки эски пиёз майдони ёнига экманг, имкон қадар узоқроқ майдонга кўчиринг. Саримсоқ ҳам алмашинувчи экин эмас. Экиш олдидан янги, чиримаган гўнг солманг. Баҳорда ҳам сўлиган, сарғайган тупларни мунтазам текшириб, зарарланганларини олиб ташланг. Бу қолган соғлом пиёзларга ўтишини камайтиришга ёрдам беради, лекин тўлиқ тўхтатмайди. Баҳорги кимёвий ҳимоя қурт ичкарига киргандан кейин эмас, пашшалар учиб, тухум қўядиган даврга қараб режалаштирилади. Лекин баргдан сепиладиган оддий инсектицидлар билан бу зараркунандани ишончли назорат қилиш қийин. Шунинг учун препаратни тахминан айтиб, илдизига қуйишни тавсия қилмайман. Ҳар йили такрорланаётгани учун қуртли пиёз намунасини туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси мутахассисига кўрсатинг. Пашшани турини аниқлай олса менга ёзинг, пиёзда айнан шу зараркунандага қарши рухсат этилган препарат ва қўллаш усули бўлса, шунга асосланиб ишлов белгиланади. Ҳамма инсектицид ҳам илдиздаги пашша қуртига ишлайвермайди. Бир ойларда пиёз, чеснокни касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтлари бўйича катта-катта алоҳида видеолар бераман, шу каналга жойлайман, кузатиб борингизлар:

Javoblar

Xoʻp rahmat

person image
SPORT25.11.2026