Asalomalekum ikromaka bedani qachon sepsa boladi qaday uruğ yahshi
Бедани уруғи +1...+3° да униб чиқиши ҳам мумкин, лекин униб чиқиши учун энг яхши ҳарорат +18..+20° ҳисобланади. Ҳарорат +30° дан ошса уруғларни униши қийинлашиб кетади. Бедани майсалари -6° совуққа чидайди. Қишда қор қалин бўлса -40 ° гача чидаши мумкин. Бедани поялари ёйилиб ўсадиган турлари совуққа чидамлироқ бўлади тик ўсадиган турларига қараганда. Умумий олганда бедани баҳорда экканда жанубий вилоятларда феврални охирида, марказий вилоятларда 1-10 мартни ичида, шимолий вилоятларда 10-20 март оралиғида экилади. Агротехник тадбирларни тўлиқ қилолсангиз дурагай уруғ яхши. Тўлиқ қилолмасангиз маҳаллий уруғ яхши.