Yerga kul solsa nima foydasi bor

Savol:

Asalomalekum yerga kul solsa nima foydasi bor

Javoblar

O'simlik kuli kaliy,kalsiy manbai

person image
Erkin28.01.2026

Кул яхши ўғит, лекин уни ҳамма тури ўғит бўлавермайди. Кул таркибидаги озиқ моддаларни тури ва миқдори: ёқилган дарахт ёки экин турига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Масалан, кунгабоқар пояси кулида 36,5% калий, 2,5% фосфор сақланса, гречиха пояси кулида 35,3% калий, 2,5% фосфор бўлади. Сомонда, масалан, жавдар сомонини кулида 16,2% калий 4,7% фосфор сақланади. Гўнгни ёки тезакни кулида 11% калий, 5% фосфор, япроқ баргли дарахтларни кулида 10% калий, 3,5% фосфор, нинабаргли дарахтларни кулида 6% калий, 2,5% фосфор ва кўмир кулида 2% калий, 1% фосфор сақланади. Бундан кўринадики, энг кўп озиқ моддалар кунгабоқар поясида бўлади, дарахтларни кулида калий ўртача сақлангани ҳолда кўмир кули ўғит сифатида ярамайди. Кул таркибидаги калий сувда яхши эрийди ва барча экинлар учун осон ўзлашади. Кулни шудгор остига ҳам, экишолди ва қўшимча ўғитлашда ҳам бемалол қўллаш мумкин, бунда уни ҳар гектарга 500-800 кг ва кузги экинлар ҳамда беда учун бўлса 400-600 кг йиллик нормада бериш керак.