Ассалом алейкум. Буш кучсиз (минерал угитлар бн ишлов берилмаган) йотган йерни майдони 7-8 сотих тракторга чизил килдириб ташладим. Беда екмокчиман канча уруг ва кандай чора тадбирлар куриб ексам булади маслахат берворингизлар илтимос
Чизелга бир қоп нитрафос сепворганингизда яхши бўларди, энди КПН қилдириб икки ярим кило уруғ сепиб эгат олдирасиз
Экиш олди бир сотихига 3-4 кг аммафос, 2 кг калий сулфат ва 1 кг карбамид бериб ерни ҳайданг. Беда пичани учун экилганида бедани ҳар бир кв м жойида 150-200 туп кўчат бўлиши керак. Бунга эришиш учун учун беда ўзи, яъни соф ҳолда ва оддий дон экадиган сеялкада экилганда гектарига 12 кг дан 16 кг гача, 2-3 см чуқурликда ёппасига қаторлаб экилади.