Дарахт тагидаги куртларга кандай ишлов берса булади

Savol:

Ассалом алекум акалар дарахт тагидаги куртларга кандай ишлов берса булади

Javoblar

Май қўнғизини личинкаси бўлса (буни эшакқурт ҳам дейишади), бу илдизни қирқади, кўпайганда чора кўрилмаса, катта зарар етказади. Кимёвий препаратлардан Актара (таъсир этувчи моддаси тиаметоксам), Энжио (Сингента фирмаси) яхши самара беради. Май қўнғизи личинкасини кўпайишини олдини олиш учун азотли ўғитлар (карбамид ёки селитра) бериш керак, хам ўсимликларга озуқа бўлади, ҳам қуртлар азотни ҳидидан қочади.