Assalomu alaykum beda ekish usullari haqida maʼlumot kerak edida kim biladi oʻrgatilar 3sotixga qancha urugʻ oley
Беда пичани учун экилганида бедани ҳар бир кв м жойида 150-200 туп кўчат бўлиши керак. Бунга эришиш учун учун беда ўзи, яъни соф ҳолда ва оддий дон экадиган сеялкада экилганда гектарига 12 кг дан 16 кг гача, 2-3 см чуқурликда ёппасига қаторлаб экилади. Экилган йили бедани 1-ўримидан кам ҳосил чиқади, шунинг учун уни турли бошқа экинлар билан бирга қўшиб экиш керак. Буларга қопловчи ўсимликлар деймиз. Қопловчи ўсимликлар сифатида буғдой, арпа, сули, жавдар, тритикалелардан бири экилиши мумкин. Бунда беда 14-16 кг, боягилар эса 45-70 кг нормада экилади. Лекин, кузда экиладиган бедага донли экинлар, масалан арпа, буғдой, тритикале қўшиб экмаган маъқул, булар кузда тез ривожланиб бедани қисиб ташлайди. Бу экинларни баҳорда экиладиган бедага қўшиб экиш керак.