Assalomu aleykum Ikrom aka Shiliqurtga qarshi Nima qilsamboʻladi Chimchiga tushgan
Шиллиққуртга қарши химиявий препаратлар молюскидлар деб аталади. Булардан Металдегид таркибли молюскидлар энг самарали ҳисобланади. Масалан, шулардан бирини номи Силезнеед Нео: 5% ли Метальдегид фаол моддали гранулали, яъни донадор препарат. Бу препарат сепилганда шиллиққурт гранулани ейди ва 2–3 кун ичида нобуд бўлади. Қўлланилиши: гектарига 10–15 кг и сувга эритилмасдан, яъни қуруқлигича гранула ҳолида майдонга сочилади. Кейинги молюскидни номи Гроза Мета, буни ҳам таъсир қилувчи моддаси: Метальдегид 5% ёки 7% ли, гранула шаклда. Бу ҳам гранула шаклда сочиб берилади, гектарига 7–10 кг дан. Тўғри, бу Металдегид таркибли препаратлар шиллиққуртга яхши ишлайди, лекин экотизимга, яъни фойдали жондорларга ҳам зарар беради. Шунинг учун чет элларда кўпроқ темир фосфат таркибли молюскидлар қўлланилади. Булардан, масалан Феррамол деб аталадиган 1% ли гранула шаклдаги молюскид. Афзаллиги: одам ва ҳайвонлар учун хавфсизроқ, атроф-муҳитда парчаланади. Ишлатиш дозаси: гектарига 5–7 кг. Препарат гранулалари шиллиқуртлар кўп йиғиладиган жойларга, масалан соя, нам ерларга сочилади.