Assalomualaykum akalar o'tgan yili ochiq dalaga Barbour f1 pomidor ko'chatini ekgan edik gullar changlanmay ko'p gullarini tashlab yubordi sababini bilmadik. Bilsalaringiz maslahat bersalaringiz. Lojainga qaraganda hosil kam bo'ldi.
Помидор ёки бошқа сабзавот экинларини гулини биологик сабабларсиз кўп тўкилишига ерни етарли нам бўлмаслиги (кам суғориш), иссиқ ҳаво, ерни зичлиги ва айниқса озиқ моддалар, масалан фосфор, калий ва бор элементларини етишмаслиги сабаб бўлади. Яъни помидор гуллаш ва мева тугиш даврида ости ҳар доим қора нам ва юмшоқ бўлиб туриши керак. Гуллаш бу ҳомиладорликни бошланиши, агар ўсимликлар шу ҳомиласига озиқ моддалар ва сув етишмайди деб ҳисобласа, ўзини ўзи табиий аборт қилиб ташлайди, бўлмаса озиқ моддаларни катта қисмини меваларига сарфлаши керак бўлади, бу эса ўсимликни ҳаётига хавф солади, яъни ўсимликлар ҳам энг аввал ўз ҳаётини сақлашга уринади, гул, мева улар учун 2-даражали нарса.
Assalomualaykum Ikrom aka. Aka pomidor gullash davrida yuqorida aytgan elementlaringizni tomchi orqali bersa bo'ladimi?
Помидор гуруҳи очилган, ўтиб ўрганинг, ҳар бири батафсил тушунтирилади, бу ерда тўлиқ айтиб боришни иложи йўқ.