Assolam u alaykum Ikrom aka 1tonna kartoshka xosil uchun 2kg magniyni qanday beriladi yani qanday ug'it bilan
Магний элементи хлорофилл таркибига киргани учун ўсимликлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди, яъни баргларда жойлашган хлорофилл доначалари фотосинтез жараёнини бошқаради, биз биламизки, ўсимликлар деярли 99% органик моддаларни, танасини, ҳосилини фотосинтез жараёнида, баргларида ҳосил қилади. Ўсимликларни генератив органлари, яъни ҳосил яратувчи қисмларини шаклланишида магнийни аҳамияти катта. Тупроққа қанча кўп азот, фосфор, калий берилса, ўсимликларни магнийга бўлган эҳтиёжи шунча ошиб боради. Умуман, ўсимликларда магний камайиб боргани сари, барглардаги магний ҳосил органларига оқиб ўтади, чунки ўсимликлар 1- навбатда наслини сақлашга ҳаракат қилади. Натижада баргларда магний танқислиги белгилари, оқ доғлар пайдо бўлади ва эрта тўкилади. Тупроқда ялпи магнийни миқдори калий ва калцийга қараганда анча кам, яъни тупроқ турларига қараб, 0,1% дан 1-1,5% гача бўлади. Ёки, бир гектар тупроқда ўртача олганда, калий миқдори 60-80 т, калций эса 20-30 т. ни ташкил қилгани ҳолда магний миқдори 12-15 т атрофида бўлади. Бироқ, шу кам миқдордаги магнийни ҳам ўсимликлар ўзлаштириши қийин, чунки тупроқдаги магний турли химиявий бирикмаларда маҳкамланган бўлади. Магнийли ўғитларни айниқса нордон муҳитли тупроқларда мунтазам қўллаш керак. Магний ҳам олтингугурт каби бошқа ўғитлар таркибида бўлади. Масалан, КАЛИМАГНЕЗИЯ ўғити. Таркибида 29% калий, 9% магний сақлайди. Ёки, КАЛИЙ-МАГНИЙЛИ КОНЦЕНТРАТ ўғити, таркибида 18,5% калий, 9% магний сақланади. Ва, булардан ташқари, КАЛИЙ-МАГНИЙЛИ КОНЦЕНТРАТДА 8-9% магний бўлади. ДОЛОМИТ УНИДА 20%, СЕРПЕНТИНИТДА 32-43%, МАГНИЙ СУЛФАТДА 13,7%, АММОНИЙ МАГНИЙ СУЛФАТДА 10%, МАГНИЙ ОКСИД ёки куйдирилган МАГНЕЗИЯДА 89% магний сақланади. Умуман магнийли ўғитларни тури кўп, ҳозир булар суспензия қилишга мўлжалланиб ҳам чиқарилиб ётибди, интернетга ёзсангиз тўлиқ маълумотлари бор, фақат фоизлари юқори бўлишига эътибор қилингизлар, кўпида магнийни фоизи жуда кам бўлгани ҳолда, жуда ваҳима қилиб мақтаб юборишади. Магнийли ўғитларни ҚЎЛЛАШДА баҳорда ер ҳайдаш ёки ер таёрлаш вақтида соф магнийга ҳисоблаганда 10 кг дан 70 кг гача бериш мумкин. Магнийга картошка, дуккакли экинлар, лавлаги, тамаки ўта талабчан ҳисобланади.