
Симқуртга янги кўчат учун хавфсизроқ препаратлар, масалан Актара (таркиби Тиаметоксам) инсектициди кўчат остига илдиз қатлами намлангунча қуйилади. 100% самара бермайди, лекин хавфсиз. Препарат қуйишдан олдин ер қуруқ бўлса суғориб олинг. Бир гектарга ери намроқ бўлса ўртача 2-2,5 тонна сув кетади. Икки тонна сувга бир литр Актара қўшилади. Экинлар каттароқ бўлса унда ер аввал суғорилиб, сўнг тупроқ намлигида Хлорпирифос таркиб, масалан, Пиринекс, Пиринекс Супер лардан бири кўчат остига, илдизи таралган қатлам намлангунча қуйиб чиқилади, доза идишида ёзилганидан ошмасин, акс ҳолда илдизга ҳам зарар беради.