Бахорги экиледигон бедага бирон нима аралаштириб экан яхшими ёки узини экан яхшими

Question:

Акалар бахорги экиледигон бедага бирон нима аралаштириб экан яхшими ёки узини экан яхшими

Answers

Экилган йили бедани 1-ўримидан кам ҳосил чиқади, шунинг учун уни турли бошқа экинлар билан бирга қўшиб экиш керак. Буларга қопловчи ўсимликлар деймиз. Қопловчи ўсимликлар сифатида буғдой, арпа, сули, жавдар, тритикалелардан бири экилиши мумкин. Бунда беда 14-16 кг, боягилар эса 45-70 кг нормада экилади. Лекин, кузда экиладиган бедага донли экинлар, масалан арпа, буғдой, тритикале қўшиб экмаган маъқул, булар кузда тез ривожланиб бедани қисиб ташлайди. Бу экинларни баҳорда экиладиган бедага қўшиб экиш керак.