Акалар олма бактериал куйишда уч фоизли бордо февралда сепдик. . Дарахт гуллаш арафасида. Куриб келган шохни кесиб ташлаб, аввал сувга мис аралаштириб ювиб ташладим. Яна кандай функция килай.
Аниқ бактериал куйиш бўлса унда таъсир этувчи моддаси мис хлорикиси + касугамисин бўлган Медкас стар, Хом плюс каби фунгицидлардан бирини 1 гектар ерга 1 тонна сувга 2кг (ёки 10л сувга 20гр) дан қўшиб дарахт танасини ювиш керак. Таркиби фосетил алюминий бўлган (масалан Фосетил, Алльет каби) фунгицидлар билан ишлов бериш хам яхши самара беради. Ёки, кризоксим метил деганини топиб, 10 л сувга 3 грамм қўшиб сепасиз.