Тарбуз кучат килгандик шуни бир куриб берингизлар илтимос нима маслахат берасизлар

Question:

Ассалому алайкум Агроном акалар тарбуз кучат килгандик шуни бир куриб берингизлар илтимос нима маслахат берасизлар

Answers

Плёнка стаканларга қилинганидан бўлаяпди, тупроғи қотиб қолган, илдизи нафас ололмаяпди, доғлар шундан. Иложи бўлса буларни бошқа юмшоқ, серчиринди тупроққа илдизини шикастламай кўчириш керак, стакан керак эмас. Шу ерда ўсади, кейин очиқ далага ўтқазасиз. Кўчираман десангиз айтинг, кўчиришдан кейинги ишларини ёзаман. Агар, кўчириш қийин, таваккал қолади шу стаканларда десангиз препаратлардан баргига аминокислотали препарат, масалан Изабион суспензия қиласиз. Касалликка қарши Превекур энерджи ёки Ридомил голд сепиш мумкин. Илдизини кўринг, илдиз чириш хавфи бўлса унда Фундазол билан суспензия қиласиз. Илдизидан илдизни ривожлантирувчи препарат, масалан Роттер қуясиз.