Апполон навли торвузни ким эккан.

Question:

Ассалому алайкум акалар, Апполон навли торвузни ким эккан. Торвузга экишдан олдин кандай угитлар солинади. Маълумот берворилар илтимос.

Answers

Тарвуздан юқори ҳосил олиш учун гектарига камида 225 кг соф ҳолда азот (бу 680-700 кг селитра ёки 500 кг карбамид дегани), 225 кг соф ҳолда фосфор (бу 500 кг аммафос ёки 1300 кг суперфосфат дегани) ва 150 кг соф ҳолдаги калий (бу 300 кг калий хлорид ёки 350 кг калий сулфат дегани) берилади. Органик ўғитлар, масалан ярим чириган гўнг ёки компост гектарига 25 тонна солинади. Органик ва калийли ўғитларни ҳаммаси, фосфорли ўғитни 70-75% и кузги шудгор остига берилади. Фосфорли ўғитни қолган 25-30% и ва азотни 50% и экиш олдидан ёки биринчи чопиқда берилади. Кўпроқ ерга эксангиз тарвуз гуруҳига ўтингда мавсум давомида батафсил маълумотларини олиб боринг.