Ютубе каналида чириган гунгни ерга солиб булмайди,дебсиз,нима учун солиб булмайди

Question:

Ассалому алайкум,ютубе каналида чириган гунгни ерга солиб булмайди,дебсиз,нима учун солиб булмайди

Answers

Бунақа гап айтилмаган. Ёки шу маълумотларни нотўғри тушунгасиз: Тўшамали гўнглар ЧИРИШ ДАРАЖАСИГА кўра 4 хил бўлади. 1- си, агар тўшама қилиб ишлатилган массалар, масалан гўнгдаги сомон ўз табиий ранги ва мустаҳкамлигини сақлаб қолган бўлса, ЯНГИ ГЎНГ дейилади. 2- си, ЧАЛА ЧИРИГАН гўнг дейилади, бунда тўшамадаги сомон ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тўқ жигарранг тусга ўтади. Бунда гўнгни массаси янги гўнгга нисбатан 20-30% камаяди. 3- си, ЧИРИГАН ГЎНГ, бу қора, ёпишқоқ масса бўлади, таркибида тўшама ёки сомон борлиги сезилмайди, массаси янги гўнг массасини ярмига тенг бўлади. 4- си, ЧИРИНДИ дейилади ва у қорамтир тусли, сочилувчан, органик моддаларга бой, бир жинсли масса. Оғирлиги янги гўнгни 25% ига тенг бўлади, яъни, янги гўнг чириндига айлангач, оғирлигини тўртдан уч қисми йўқолиб, тўртдан бир қисми қолади. Деҳқончиликда кўп ишлатадиган сўз: чириган гўнг деб айтиладиган гўнг аслида бу боя айтганимиз, гўнгни 2- чириш даражасидир, яъни чала чириган гўнгдир, чириган гўнг эса 3- даражадагиси ҳисобланади ва таърифига кўра у ёпишқоқ, шилта бир масса бўлади, уни далага солиб бўлмайди. 3- босқичдан кейингиси, яъни 4- даражалиси бу жуда чириб кетган гўнгдир. Умуман, гўнгни бу босқичга етказиш, яъни обдон чиритиб, чириндига айлантириб, тупроққа солиш яхши эмас, чунки, гўнгни қиммати уни тупроқ ичида парчаланиш-чириш жараёнида: тупроқ микроорганизмларини, гумусини, озиқ моддаларини кўпайтириши, карбонат ангидрид (СО2) ва иссиқлик чиқаришидадир. Гўнгни далага солишни энг яхши усули бу: агар гўнг шудгор остига берилса, янги гўнг ҳолида берилгани маъқул. Агар экиш олди, яъни шудгор устига сочиб чизел ёки бороналар билан тупроққа аралаштириб берилиши керак бўлса, унда чала чиритиб бериш керак. Умуман янги гўнгни кузда шудгор остига берингда, бир қисмини чала чиритиб баҳорда ёки такрорий экин экишдан олдин ерга сочиб чизеллар билан тупроққа яхшилаб аралаштириб ташланг, ана шунда тупроқни илдизлар тараладиган қатламини ҳамма жойида гўнг бўлади ва илдизлар юмшоқ тупроқда мазза қилади. Чиринди эса экилган уруғларни устидан мулча қилиб сочиб чиқиш учун қулай бўлади. Буларни айтишдан мақсад, аслида тупроққа берилмаган гўнг, масалан уюб қўйилган гўнг: чириш жараёнида ўзидаги жуда кўп озиқ моддаларни йўқотади. Тўғри, гўнгни чиқанни-чиққандай далага солишни иложи йўқ, қолаверса, янги гўнгни шудгор остига бериш керак.

Катта рахмат,мен ютубеда сизни каналларингизни доимий кузатиб бораман,аммо бир саволга жавоб тополмайман.биз ёшликда укиганда бизга фосфорли угитларни тупрок остига экиш олдидан бериш керак,чунки фосфор тупрокка канча Куп аралашса тупрокдаги кальций билан реакцияга киришиб дикалций фосфат,трикалций фосфат каби усимлик узлаштира олмайдиган бирикмаларга айланади,натижада угит бефойда кетади дейилган. Хозирги агрономлар фосфорли угитларни кузда бериш керак дейди,сиз нима дейсиз.жавоб учун олдиндан рахмат.мен ток (узум)ни назарда тутяпман

person image
Anvar07.01.2026

Ҳар қандай фосфорли классик ўғитларни камида 60% и тупроққа маҳкамланиб қолади. Фосфорли ўғитларни тупроқ ичига бериш тавсияси 100 йиллардан буён бор, ҳозиргиларни гапи эмас ва бу энг тўғри иш.