Ismaloqga qanaqa dori bersam boʻladi oʻstirish uchun

Question:

Assalomu alaykum Ismaloqga qanaqa dori bersam boʻladi oʻstirish uchun

Answers

Исмалоқни ўртапишар навлари қулай ҳароратда 25-30 кунда йиғиш учун таёр бўлади. Исмалоқ уруғи 3-4° да униб чиқади, майсалари ва ёш ўсимликлари -8° гача совуққа чидайди, +15-18° температурада яхши ривожланади. Ҳозир экса ҳам бўлади, баҳорда температура +20° дан ошиб кетса тез қариб қолади ва гулпоялар чиқариб юборади. Исмалоқ экилганидан то барг ҳосили олингунча +15-18° да бўлса 25 кундан 30 кунгача таёр бўлади. Уруғи экилгач, уруғ устидан майда чиринди ёки биогумус ярим см қалинликда сепилади. Агар ерни таёрлаётганда биогумус ёки яхши чириган гўнгни тупроқни 10-12 см. ига аралаштириб эксангиз, яхши самара беради. Бунда уруғлар бир текис унади, ҳам илк илдизлар чиқаётганда биогумусдаги яхши ўзлашувчан озиқ моддалардан фойдаланиб, кучли илдиз яратади. Барг ҳосили сифатли ва бир текис, яъни бозорбоп бўлади. Чунки, исмалоқ тупроқ унумдорлигига жуда талабчан бўлади, яъни тупроқда гумус кўп бўлиши керак. Исмалоқ қатор ораси чопиқ қилинадиган экинлардан кейин экилса, бегона ўт босиши жуда кам бўлади, яъни булар исмалоққа яхши ўтмишдош. Исмалоқ намга талабчан экин, тупроқда намлик камайса, уни барглари майда ва дағал бўлади. Лекин тупроқни жуда захлаб туриши ва сувни тўпланиши уни сўлитиб қўяди. Тупроқ намлиги доимий ва меёрида бўлиши керак. Исмалоқ органик ўғитларга талабчан, ерга  чириган гўнг, бир сотихга 4 кг аммафос, 3 кг калий солиб 20-22 см чуқурликда бир аралаштириб ташлайсиз. Сочма қилиб экканда уруғ ярим-бир см чуқурликда экилади. Уруғ экилгач илиқ сув билан суғорилади. Ўсиш даврида 2-3 марта суғорилади, бунда ҳар бир литр сувга 3-4 гр аммиакли селитра эритилиб суғорилади. Яна тоза мол гўнгини 1 га 10 қисм сув билан шарбат қилиб ҳам суғориш яхши самара беради. Қатор кенглигини ўзингиз белгилайсиз, масалан 60-70 см. Қатордаги ўсимликлар ораси 8-10 см қилиб экилади. Уруғ экиш меъёри 1 м² га 10-15 г, экиш чуқурлиги 2-3 см. Майсалар икки марта ягана қилинади, биринчиси 2-3 та барг ҳосил бўлганда, бунда туплар орасида 5-6 см масофа қолдирилади, иккинчиси 4-5 барг чиқарганда ўсимликлар орасини 10-13 см қолдириб ягана қилинади.