Яхшмсизлар! Картошка ундирятгандим ярми ок униб коляпти,нима килсам бу́лади ёки бу оддий холми?

Question:

Ассалому алекум яхшмсизлар! Картошка ундирятгандим ярми ок униб коляпти,нима килсам бу́лади ёки бу оддий холми?

Answers

Эртапишар навлар 20-25 кун, ўртаги ва кечпишарлари эса 30-35 кун давомида нишлатилади. Нишлатишда биринчи 10-12 кун давомида +18..+20° ва қолган кунларда +10..+14° оралиғидаги ҳароратда сақланади. Агар ҳарорат паст, масалан 10-12° да сақанса: уни фақат учки куртаклари ўсимта беради, бундан эса кам пояли ўсимлик ҳосил бўлади, демак кейинчалик ҳосил берадиган оқ томирлар сони ҳам кам бўлади. Ва, нишлатиш вақтида хона ҳавосини нисбий намлиги 85-90% бўлиши ҳам керак, ҳозир ҳаво намлигини ўлчовчи асбобларни оддий биоаптекадан ҳам олиш мумкин. Намлик бундан камайса хонага сув пуркалади, кўпайса хона шамоллатилади. Нишлаётган картошка уруғларига қуёш нури ҳам тўғридан-тўғри тушмаслиги керак, аксинча бўлса ўсимта асосидаги бўртиқлардан муддатидан олдин илдизчалар ўсиб чиқади, бу уни ўсишига салбий таъсир қилади. Нишлатиш вақтида уруғлар текшириб турилади, касалланган ёки чириш бошланаётган уруғлар териб олиб ташланиши керак. Етарли ёруғликда, ҳарорат ва ҳаво намлигида сақланган уруғлардан узунлиги 2 см га яқин бўлган бақувват, қўнғир асосли, ҳамда кўп сонли нишлар ҳосил бўлади. Бу уруғлар ҳатто кечпишар нав бўлса ҳам: экилганидан кейин тезда, яъни 3-5 кун ўтиб, ана шу нишлардан кучли илдиз тизими ва кўп пояли ўсимликлар шаклланади, демакки тугунак тугиш даври ҳам тез бошланиб, ҳам эртаги, ҳам юқори ҳосил олинади. Бу нарса айниқса иссиққа тўғри келиб қоладиган картошка учун муҳим, яъни ўсимликлар сертуп ва серпалак бўлса,  қаторларни тезда ёпиб, тупроқни қизиб кетиши камаяди, яъни иссиқни таъсирини кесади. Ёруғликда нишлатиш бизда энг самарали усул ҳисобланади, бунда нишлатиш даврида уруғлар камида 14-16 соат ёруғликда сақланиши керак. Умуман, картошка гуруҳига ўтингда мавсум давомида батафсил маълумотларини олиб боринг, бу ерда ҳаммасини тўлиқ айтиш қийин.