Ажриқни тозалаш мумкин, лекин расмдагидай сарғайиб, қуриб турган пайтида гербицид сепишни фойдаси йў…

Question:

Ажриқни тозалаш мумкин, лекин расмдагидай сарғайиб, қуриб турган пайтида гербицид сепишни фойдаси йўқ деярли. Дори яшил баргдан кириб, илдизпояларигача бориши учун ажриқ кўкариб, фаол ўсаётган бўлиши керак. Сабзи экишдан олдин ажриқ яшил, етарлича барг чиқарган пайтда таркиби Glyphosate бўлган препаратлардан, масалан Раундап, Торнадо, Ураган Форте кабилардан бири қўлланади. Булар ёппасига таъсир қилади, сабзи униб чиққандан кейин устидан сепиб бўлмайди, сабзини ҳам нобуд қилади. Сепгандан кейин ерни дарров ҳайдаманг, илдизпояларга таъсир қилиши учун препарат йўриқномасидаги муддатни кутинг. Сабзи униб чиққандан кейин ажриқ яна кўкарса, сабзида қўллашга рухсат этилган таркиби Clethodim бўлган Селект, Центурион каби препаратлар; ёки таркиби Fluazifop-P-butyl бўлган Фюзилад Форте каби гербицидлардан бири ишлатилади. Қалин ажриқни бир марта сепиш билан бутунлай тозалаш қийин, қайта ишлов керак бўлиши мумкин. Меъёр препаратнинг концентрацияси ва йўриқномасига қараб белгиланади. Ҳозир ерни тайёрлайдиган бўлсангиз, ажриқнинг илдизпояларини тирмалаб йиғиб, даладан чиқариш керак. Фреза билан майдалаб ташлаш уни кўпайтириши мумкин, қолган бўлакларидан яна ўсади. Сабзини қачон экмоқчисиз: қиш олдиданми, эрта баҳордами ёки ёздами? Шунга қараб ажриқни экишдан олдин тозалашга вақт бор-йўқлиги аниқ бўлади.

Answers

Сўровномамни бэ этибор колдирмаганингиз учун Рахмад сабзини май ойида экмокчиман