ФИТАЛ ни таркиби (таъсир қилувчи моддаси, ДВ): 85% алюминий фосфит (850 гр/литр)+ 8% фосфор кислота…

Question:

ФИТАЛ ни таркиби (таъсир қилувчи моддаси, ДВ): 85% алюминий фосфит (850 гр/литр)+ 8% фосфор кислота ҳосилалари (80 гр/литр)+ 3% мис сулфат (30 гр/л). Яъни, Фитални асосий таркиби АЛЮМИНИЙ ФОСФИТ, лекин Фосетил алюминий эмас, адаштирмасинлар ва ҳақиқий мутахассис бўлса бу икки моддани фарқи катта эканини билиши керак. Таркиби фосетил аллюминий бўлган (масалан Фосетил, Алльет каби) препаратлар бактерияли касалликлар учун қўлланилади. Фитал эса замбуруғли касалликларга ишловчи фунгицид. Фитални ҳар қандай сабзавот ва мевали дарахтлардаги замбуруғли касалликларга профилактика ва даволаш учун қўллаш мумкин. Яқинда кап-катта олим деб юрганимиздан бири: Алюминий ФОСФИТ (охири Т ҳарф) ни Алюминий ФОСФИД (охири Д) га фарқлолмай алюминий фосфит заҳарли фумигант деб калака бўлганди. Моддаларни синчиклаб ўқиш керак, нафақат айтилишида, балки битта ҳарфида ҳам фарқ бўлса: улар тамоман бошқа-бошқа функцияларни бажаради.

Answers

Ассаламу алайкум! Буни Исони ўрнига ишлатса бўладими

person image
.20.02.2026