ПУЛЛИ ГУРУҲЛАР БЎЙИЧА янги ЭЪЛОН:

Question:

ПУЛЛИ ГУРУҲЛАР БЎЙИЧА янги ЭЪЛОН: Биласизлар, биз телеграмда экинлар ва мевали дарахтлар бўйича бир нечта пулли гуруҳлар очганмиз. Бу гуруҳларда шу экин ёки мевали дарахтларни етиштиришни нолдан бошлаб ўрганиш ва экин ёки мевали дарахтларингизда учраётган муаммоларни ечимини, масалан касалликми, зараркундаларми, бегона ўтларми ёки бошқа нарсаларними: расм ва видеоларини ташлаб сўраб боришингиз, батафсил маслаҳатлар олишингиз мумкин. Яъни, ҳар қандай экин ёки мевали дарахтларни ўзига хос хусусиятлари бор, уларни етиштиришда ўнлаб ва ҳатто юзлаб агротехник тадбирлар, сирлари бўладики, буларни тўлиқ билмай туриб, ёки 4-5 та нарсани чала билиш, ёки тахминий ва таваккалчилик билан деҳқончилик ёки боғдорчилик қилиб бўлмайди, яхши ҳосил ололмайсиз. Ёмони: битта нотўғри қилинган иш бефойда харажатга сабаб бўлиши, ҳосилни тушириб юбориши мумкин, етмаганига кутилмаган касаллик ёки нотўғри ишлатилган препарат: экин ёки мевали дарахтларни авжи ўсув даврида йўқ қилиши, бутун меҳнатингизни куйдириши мумкин, буни кўп кўраяпмиз. Гуруҳда эса ана шундай муаммоларни олдини олишдаги ишларни ва барча агротехник тадбирларни батафсил ўрганамиз. Яъни, гуруҳга ўтган деҳқон ёки боғбон ҳар бир ишни қандай қилинишини ўз вақтида билиб боради, экини ёки мевали дарахтларида бирор муаммо пайдо бўлишидан қўрқмайди, касаллик ёки зараркунанда тушса нима қиламан деб ўйланмайди, битта расм ташлаб, саволни берсам бўлди деб кўнгли тўқ бўлади, хуллас бу худди кучли агроном далангизда ёки боғингизда кечаю-кундуз доимий юргандек гап. Эсдан чиқарманг: энг юқори ва энг сифатли ҳосилни фақат илмий тавсияларни бажариш орқалигина олишимиз мумкин. Буни айтаётганим: ҳозир интернет жуда кўп рекламачиларни ёки агрономиядан хабари бўлмаганларни олди-қочди, асоссиз маълумотларига тўлиб кетган, булар битта препарат ёки битта тадбир билан осонгина қилиб, жуда юқори ҳосил оласиз деган сафсаталар билан одамларни бошини айлантираяпди. Бу гаплар: янги, ёки билими кам бўлган, яъни деҳқончилик ёки боғдорчиликни аслида мураккаб иш эканини тушунмаган деҳқон ва боғбонларни адаштираяпди. Лекин, билим етарли бўлмай туриб, ҳатто кўкатдан ҳам яхши ҳосил ололмайсиз ёки бозорбоп қилолмайсиз. Энди олдинги даврлар ўтди, яъни таваккалчилик билан, эскидан қолиб келган ишлар билан деҳқончилик ёки боғдорчилик қилиб бўлмайди, харажатим кам, соф фойдам кўп бўлсин десак, фақат илм билан ишлашга мажбурмиз. Демак, биз фақат илмий тасдиқланган тадбирларни ўз вақтида ва тўғри бажариб келсаккина, энг юқори ҳосил олишимиз мумкин ва ўсув даврида учрайдиган муаммолар деярли бўлмайди!

Answers

Салом алейким пули гурихга кандей кушилсаг булади

person image
Озодбек12.12.2025