Раҳмат, қишда қиладиган асосий иш нам тўплашдир.

Question:

Раҳмат, қишда қиладиган асосий иш нам тўплашдир. Иложи борича қор тўплашни ҳам ташкил қилиш керак. Суғориш ёки яхоб суви беришни иложи бўлмаган лалми ёки баҳорикор ерларда, ёки шамол кўп бўладиган жойларда ҚОР ТЎПЛАШ жуда катта фойда беради. Бу ерларда, мисол учун 10 см қалинликдаги қорни учириб юбормай, сақлаб қолинса,  гектарига қўшимча 250-300 т нам запас бўлди дегани. Бу усул айниқса, баҳорда ёғинлар кам бўлганда асқотади. Қор тўсишда, умуман нам тўплашда лалми ва қияроқ жойларда ерлар кўндалангига ҳайдалади, қор тўсиш учун эса махсус тўсгичлардан, боғланган шох-шаббалардан фойдаланиш мумкин. Бунда, бир гектарга 80-100 та тўсгич қўйиб, улар ҳар 4 м га шахмат усулида ўрнатилади. Бу маълумот 77- йил чиққан "Деҳқончилик" китобидан олинган, шахсан мен қор тўсишни қандай бўлишини кўрмаганман, балки ҳозир янги усуллар бордир. Лекин, қор тўплашни энг яхши усулларидан бири бу иҳота дарахтзорлар барпо қилишдир. Лалми ерларда ва умуман ҳар қандай ерларда деҳқончилик қиладиганлар, қор тўсишни янги йўлларини интернетдан излаб кўрингизлар, ёки ўзларингиз кашф қилингизлар, чунки қор тўсишни, қор ҳисобига нам тўплашни аҳамияти катта бўлади.

Answers

Ассалом алайкум Икром ака яхшимисиз согликлариз яхшими. Ака пахта экиладиган ерга хозирги Кунда ер етилиши Билан барана уриб куйса кейинчалик буладиган ёмгир корни намни саклаб колишга фойдаси канчалик. Биз шу хафта ер етилса барана уриб куймокчи Эдик шудгорланган ерларга

person image
Шохрух20.12.2025

Assalom aleykum Ikrom aka bir narsani sira tushunmadim misol uchun 120kg sof holda kaliy berish kerak bo'lsa shuni kaliy sulfat 52% K2O ga hisoblab beriladimi yoki kaliy sulfat 52%ni ichidagi 43% K ga hisoblab beriladimi

person image
Mahmud20.12.2025