Шпонка гилосгнинг синган жойларидан шилими чикган нима килай

Question:

Шпонка гилосгнинг синган жойларидан шилими чикган нима килай

Answers

Елим чиқариши битта касаллик эмас, у қуёш уриши, совуқ уриши каби таъсирлар натижаси асосан. Дарахтлар танаси ва асосий шохларини қуёшда куйиш ва совуқ уришидан ҳимоялаш учун ёпиштирувчи моддалар, масалан 0,5% ли дурадгорлик елими қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқлаш керак ҳозир. Агротехник ва профилактик тадбирларни 2- си, баҳорги даврда, яъни куртаклар ёзилиб бошлаганидан то гуллаш тугагунча қилинадиган ишлар. Бунда дарахтлар танаси ва асосий шохлар 1% ли темир купорос қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқланади. Препаратлар сепилмаган боғларга парша ва бошқа касалликларга, шунингдек зараркунандаларга қарши, ҳали барглар чиқмаган, лекин куртаклари яшил бўлиб турган, яъни яшил конус деган фазада гектарига 1,5 л миқдорида ҳисоблаб, метафос қўшилган 4% ли бордо суюқлигини пуркаш керак.