Марказий Осиёда чучук сув истеъмолининг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Минтақадаги асосий манбалар — Амударё ва Сирдарё бўлиб, улар бир нечта давлатлар орқали оқиб ўтади. Юқори оқимдаги мамлакатлар сувдан асосан гидроэнергетикада фойдаланса, қуйи оқимдаги давлатлар вегетация даврида барқарор суғориш тизимидан манфаатдор.
Сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида минтақа давлатлари фаол музокаралар олиб бормоқда. 2025 йил 15 ноябрда Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш бўйича битим имзолади. 2026 йил май ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма сув комиссияси йиғилишини ўтказди, июнда эса уч мамлакат жорий мавсум учун сув ва электр етказиш ҳажмини келишиб олди.
Шу билан бирга, Жаҳон банки 2026 йил 21 июль куни Оролни қутқариш халқаро жамғармасига 20 миллион долларлик грант ажратишни маъқуллади. Ушбу маблағ маълумот алмашиш ва ресурс бошқарувини яхшилашга йўналтирилади.
Минтақада сув ресурслари чеклангани боис, далаларда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш ҳамда ариқларни таъмирлаш орқали сув исрофини олдини олиш зарур.
Manba: UzA