Кластерларга кредит таътили берилди: фермерлар учун ҳам енгилликлар кутилмоқда

Кластерларга кредит таътили берилди: фермерлар учун ҳам енгилликлар кутилмоқда

27, Nov 2026

2026 йил 26 ноябрда қабул қилинган ПҚ-407-сонли Президент қарорига мувофиқ, пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналарига муҳим молиявий енгилликлар тақдим этилди. Ҳужжатга кўра, 2026–2029 йилларда ажратилган кредитларнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 36 ойлик кредит таътили берилмоқда. шунингдек, ўтган йиллардаги қарзларни тўлаш муддати узайтирилиб, фоиз харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланиши белгиланди.

Ушбу қарор ортидан соҳа мутахассислари ва фермерлар жамоатчилиги томонидан пахта ва ғалла етиштирувчи хўжаликларга ҳам шу каби имтиёзларни татбиқ этиш таклифлари илгари сурилмоқда. Чунки ёқилғи, минерал ўғит ва техника харажатлари ортиб бораётган бир шароитда, ҳосил учун тўловлар кечикиши фермерларнинг айланма маблағларига таъсир кўрсатмоқда.

Соҳа вакиллари деҳқонлар учун қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади:

  • Фермерларнинг банк кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга 36 ойгача таътил бериш;
  • Кредит фоизларининг бир қисмини субсидиялаш ва ҳосил тўловлари кечикканда тўлов муддатларини узайтириш;
  • Сув танқислиги ёки табиий офатлар юз берганда молиявий мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш.

Dehqon учун

Молиявий ҳужжатларингизни синчиклаб юритинг ва шартномада кўрсатилган тўлов муддатлари бўйича кластерлар ҳамда банклар билан мунтазам мулоқотда бўлинг.

Manba: Fermerlar kanali (Telegram)