Йерни чим ажирик босиб кетган кучи йук нима ексам булади йукотиш ун

Вопрос:

Ассалом алейкум йерни чим ажирик босиб кетган кучи йук нима ексам булади йукотиш ун

Ответы

Ажриқни йўқотишда чуқур ағдариб шудгор қилиш, эрта баҳорда чизел ва бороналар билан илдизпояларини йиғиб олиш энг самарали усуллар ҳисобланади. Агар яна чиқса, яъни яшил ҳолатида бўлгач, атрофида экинлар, одамлар (яъни ҳовли ёки томорқада), чорва моллари бўлмаса, ерни бир суғориб, сўнг глифосат таркибли гербицидлар, масалан Глифовит экстра, Ураган форте, Глиф стар, Глифосад, Виглифослардан бирини сепиш мумкин, 20 ўтгач ҳайдаб ташлайсиз. Лекин бу гербицидлар ёппа таъсир кўрсатади, барча ўсимликларни қуритади. Одам соғлиғи учун ҳам хавфли, бориб-бориб қон ракини келтириб чиқариши мумкин, мен сўраётганларингиз учун агроном сифатида мажбур тавсия қилаяпман. Буни сепаман десангиз бошдан-оёқ ёпиқ кийиниш, қўлда қўлқоп, кўзда кўзойнак ва махсус респиратор (оддий маска бўлмайди) тақинг. Иш олдидан, ишдан кейин ва бир неча кун давомида кўпроқ сут-қатиқ ичиш керак.

Shunaqa yerlarga qanaqa ekin ekkan maqul

person image
Maqsud23.03.2026

Чопиқ ва култивация қилинувчи сабзавот экинлари ёки ғўза экиш мумкин. Ғалла экинлари ва беда ҳам бўлади, лекин уларга кеч бўлди.