Хурматли агроном акалар.

Вопрос:

Ассалому алайкум! Хурматли агроном акалар. Ховлидаги бодом ва шафтоли кучатлар елимига карши хозирги кунда Фитал сепсам хам ёрдам берадими ёки бошка химикатлар борми. жавобларинг учун олдиндан рахмат

Ответы

Елим чиқариши битта касаллик эмас, у қуёш уриши, совуқ уриши каби таъсирлар натижаси асосан. Дарахтлар танаси ва асосий шохларини қуёшда куйиш ва совуқ уришидан ҳимоялаш учун ёпиштирувчи моддалар, масалан 0,5% ли дурадгорлик елими қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқлаш керак ҳозир. Агротехник ва профилактик тадбирларни 2- си, баҳорги даврда, яъни куртаклар ёзилиб бошлаганидан то гуллаш тугагунча қилинадиган ишлар. Бунда дарахтлар танаси ва асосий шохлар 1% ли темир купорос қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқланади. Препаратлар сепилмаган боғларга парша ва бошқа касалликларга, шунингдек зараркунандаларга қарши, ҳали барглар чиқмаган, лекин куртаклари яшил бўлиб турган, яъни яшил конус деган фазада гектарига 1,5 л миқдорида ҳисоблаб, метафос қўшилган 4% ли бордо суюқлигини пуркаш керак.