Juma ayyomlaring muborak bo'lsin, dehqon akalar, sho'r yerga nima eksa bo'ladi, sho'rni qanday yo'qo…

Вопрос:

Assalomu alaykum juma ayyomlaring muborak bo'lsin, dehqon akalar, sho'r yerga nima eksa bo'ladi, sho'rni qanday yo'qotsa bo'ladi, maslahat uchun oldindan rahmat

Ответы

Шўрни шўр ювиш орқали бир мавсумга камайтириш мумкин. Шўр тупроқларга муносабатига кўра ўсимликлар шўрланишга чидамли ёки чидамсиз бўлиши мумкин. Шўрланишга чидамли ўсимликларни ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига тупроқдаги тузлар катта зарар бермаслиги, баъзан умуман  таъсир қилмаслиги ҳам мумкин. Шўрга чидамсизлари эса аксинча, ё умуман униб чиқмайди, ё ёшлигидаёқ нобуд бўлади. Умуман олганда эса маданий экинлар, яъни биз деҳқончилигимизда экадидиган асосий экинлар шўрга чидамсиз бўлади, булардан айниқса, дуккаклилар, яъни мош, нўхат, ловия, соя, ерёнғоқ ва бошқа шу каби дуккакли экинлар шўрга ўта чидамсиз бўлади. Бодринг, помидор, тарвузлар эса анча чидамсиз, карам, қовунлар чидамлироқ, мевалардан эса уруғли мевалар, масалан олма, ноклар чидамсиз, данакли мевалар, масалан ўрик, олча, тоғолчалар чидамли ҳисобланади, бироқ маданий экинларни ичида ҳам шўрга ўта чидамли бўлганлари ҳам бор, мисол учун лавлагини ҳамма тури, яъни қандлавлаги, ошлавлаги, хашаки лавлагилар ва оқжўхори ҳамда узумлар шўрланган ерларда ҳам яхши ҳосил беради. Шўрга ўртача чидамли бўлган экинлар булар ғўза, кунгабоқар, арпа. Бироқ, буларни шўрга чидамлилиги навига ҳам қарайди, масалан, ингичка толали ғўза навлари ўрта толали навларга нисбатан шўрга чидамлироқ бўлади. Шўрга чидамлилик ўсимликни ёшига ҳам боғлиқ бўлади, яъни, экинларни уруғларини униш даврида, ниҳоллар пайдо бўлаётганда ва ўзини тутиб олгунча тузларни салбий таъсири кўпроқ бўлади, ўсимлик танаси каттарган сари илдизларини бақувватлашиши ҳисобига шўрга чидамлилик ортиб боради. Экинларни тузга чидамлилиги тупроқдаги тузни қанақалигига ҳам боғлиқ, масалан, сулфатли тузлар кўп тарқалган Фарғона водийси ва Бухоро вилоятида ўсадиган ўсимликларни кўп тури тузга чидамли бўлади. Хлорли тузлар кўп тарқалган ҳудудлардаги экинлар эса тузга чидамсиз ҳисобланади. Умуман олганда, шўрга чидамсиз экинлардан яхши ҳосил олиш учун тупроқда хлорни миқдори 0,01% дан кўп бўлмаслиги керак. Тупроқда намликни ва озиқ моддаларни етарли бўлиши ундаги зарарли тузларни таъсирини анча нейтраллайди, камайтиради. Яъни, юқори унумдор тупроқларда ва мунтазам органик ўғитлар солинадиган тупроқларда зарарли тузлар мавжуд бўлса ҳам, экинлардан яхши ҳосил олиш мумкин. Бунда озиқ моддалар дейилганда органик ўғитлар, гўнг, турли компостлар назарда тутилаяпди ва булар берилмай, фақат минерал ўғитларни қўллайвериш акс таъсир қилади, яъни минерал ўғитлар тупроқда тузларни концентрациясини янада оширади, чунки ҳар қандай минерал ўғитларлар ҳам туз ҳисобланади.