Assalomu alaykum ustoz, nam tuplash uchun eng qulay vaqt qachon qumoq tuproqlar uchun?
Нам тўплаш учун яхоб суви беришни муддати енгил тупроқлар, яъни қумли, қумлоқ тупроқлар учун баҳорда, экин экилишидан 2-3 ҳафта олдин бўлади. Оғир тупроқлар учун куз ва қишда камида икки марта бўлади. Нисбатан шамолсиз зоналар учун яхоб суви куз-қишда, шамолли зоналарда эса феврал-март ойларида берилиши керак.