Va raxmatulloxi va barakatux.Ikromjon ukajonim , men devor tagiga jandiq , qovoq ekmoqchi edimn, qac…

Вопрос:

Assalomu alaykum va raxmatulloxi va barakatux.Ikromjon ukajonim , men devor tagiga jandiq , qovoq ekmoqchi edimn, qachon eksam boladi?

Ответы

Сояда яхши ўсмайди, қовоқ қуёшсевар экин. Қовоқ тупроқ танламайди, ерни текис-нотекислигига, қурғоқчиликка (лалмида ҳам ўстириб ҳосил олиш мумкин), шўрга чидамли экин. Қовоқни апрел ойини ўрталаридан бошлаб экиш мумкин, лекин асосан майни бошларида экилади. Эртаги ва ёзги навлар май ойи охирида, кузги, қишки навлар июн ойини бошларида экилиши мумкин. Қовоқ кенг пушталаб икки қаторли лентасимон усулда экилади. Бунда эгатларни умумий эни 280 см бўлса ҳар 90 см. га уруғ экилади. Ёки 360 см лик жўяк бўлса ҳар 60 см га экиш керак бўлади ва жўякларни ҳар икки томонига уруғ экилади. Суғориш ариқларини кенглиги 70 ёки 90 см қилиб олинади. Эгатлар оралиғи фойдаланадиган трактор ғилдиракларини кенглигига боғлиқ. Ҳар бир уяга 4-5 та донадан уруғ ташланиб, ҳар гектарига 3-5 кг уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги 4-6 см. Қовоқни ўғитлашни ўртача тупроқларга мўлжалланган умумий тавсиясини айтаман, ўзингизни шароитингиз мослаб оласиз, яъни тупроғингиз унумдор бўлса ўғитларни 10-20% га камайтирасиз, тупроқ унумсиз бўлса 15-20% га кўпайтирасиз. Тавсия бир гектар учун. Органик ўғитлардан 20 тоннадан то 40 тоннагача чириган гўнг ёки компост бериш керак, сабаби қовоқ органик ўғитлар кўп бўлган ерларда юқори ҳосил беради. Минерал ўғитлардан эса жами бўлиб гектарига соф ҳолда азот 150 кг (бу 450 кг селитра ёки 320 кг карбамид дегани), фосфор 130-150 кг (бу 270-320 кг аммафос ёки 750-850 кг суперфосфат дегани) ва калий 60-70 кг (бу 120-140 кг калий хлорид дегани) берилади. Гўнгни ҳаммаси, фосфорли ва калийли ўғитларни 75%  и шудгор олди солинади. Агар бу ўғитлар кузда шудгор олди берилмаган бўлса, унда ноилож (аслида шудгор остига бериш керак) баҳорда ер етилиши билан ҳайдалган ер устига сочилиб ағдармай ҳайдаб ташланади. Фосфорли ва калийли ўғитларни қолган 25% и ҳамда азотли ўғитларни 50% и (ярми) экиш олдидан ер таёрлашда берилади. Азотли ўғитларни қолган ярми ўсимликлар 3-4 та чинбарг чиқарганда солинади.