Дехкон ва миришкор ахли коронгуда нишлаган картошка оппок булиб нишлабкетган ушани экса буладими ёки…

Вопрос:

Ассалому алейкум дехкон ва миришкор ахли коронгуда нишлаган картошка оппок булиб нишлабкетган ушани экса буладими ёки бирор нима килиш керакми бироз усибкетганлариям бор жавоб учун олдиндан рахмат

Ответы

Оқ нишли картошка яхши чиқмайди. Нишлатишда биринчи 10-12 кун давомида +18..+20° ва қолган кунларда +10..+14° оралиғидаги ҳароратда сақланади. Агар ҳарорат паст, масалан 10-12° да сақанса: уни фақат учки куртаклари ўсимта беради, бундан эса кам пояли ўсимлик ҳосил бўлади, демак кейинчалик ҳосил берадиган оқ томирлар сони ҳам кам бўлади. Ва, нишлатиш вақтида хона ҳавосини нисбий намлиги 85-90% бўлиши ҳам керак, ҳозир ҳаво намлигини ўлчовчи асбобларни оддий биоаптекадан ҳам олиш мумкин. Намлик бундан камайса хонага сув пуркалади, кўпайса хона шамоллатилади. Нишлаётган картошка уруғларига қуёш нури ҳам тўғридан-тўғри тушмаслиги керак, аксинча бўлса ўсимта асосидаги бўртиқлардан муддатидан олдин илдизчалар ўсиб чиқади, бу уни ўсишига салбий таъсир қилади. Нишлатиш вақтида уруғлар текшириб турилади, касалланган ёки чириш бошланаётган уруғлар териб олиб ташланиши керак. Етарли ёруғликда, ҳарорат ва ҳаво намлигида сақланган уруғлардан узунлиги 2 см га яқин бўлган бақувват, қўнғир асосли, ҳамда кўп сонли нишлар ҳосил бўлади. Бу уруғлар ҳатто кечпишар нав бўлса ҳам: экилганидан кейин тезда, яъни 3-5 кун ўтиб, ана шу нишлардан кучли илдиз тизими ва кўп пояли ўсимликлар шаклланади, демакки тугунак тугиш даври ҳам тез бошланиб, ҳам эртаги, ҳам юқори ҳосил олинади. Бу нарса айниқса иссиққа тўғри келиб қоладиган картошка учун муҳим, яъни ўсимликлар сертуп ва серпалак бўлса, қаторларни тезда ёпиб, тупроқни қизиб кетиши камаяди, яъни иссиқни таъсирини кесади. Умуман ёруғликда нишлатиш бизда энг самарали усул ҳисобланади, бунда нишлатиш даврида уруғлар камида 14-16 соат ёруғликда сақланиши керак, ҳозир кучли ёритувчи оқ лампочкалар топиш муаммо эмас.

Ёруг жойга олинг кейин кук ранга кириб ниши котади экаётганизда синмайди.

person image
Mirzoyid13.02.2026