Нематода деганга тушунмадим нима у

Вопрос:

Ассалому алейкум нематода деганга тушунмадим нима у

Ответы

Нематода бу жуда майда, кўзга кўринмайдиган ипсимон қурт, у тупроқда, сувда ёки ўсимлик тўқималари ичида яшайди. Қишлоқ хўжалигида нематодалар асосан ўсимлик илдизига ва тўқималарига зарар етказувчи зараркунанда ҳисобланади. Тупроқда йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин. Кўпинча илдиз орқали ўсимликка киради, илдизда шиш (галл) ҳосил қилади, натижада озиқ модда ва сувни  сўрилишини бузади.