Олма дарахтларининг баъзи шохлари шунақа ҳолатга келибди, қанда касаллик бу?

Вопрос:

Ассалому алейкум, олма дарахтларининг баъзи шохлари шунақа ҳолатга келибди, қанда касаллик бу? даъвоси борми ё зарари йуқми?

Ответы

bakteriyal kuyish boshlanayotganga oxshaydi

person image
Farrux Xoldarov03.02.2026

Боғларда, яъни мевали дарахтлар учун профилактик ва агротехник тадбирлар уч вақтда қилинади. 1-си: шира ҳаракати тўхтаб, дарахтлар тиним даврини ўтқазаётган пайтда, яъни кузда барглар тўкилганидан кейин ва эрта баҳорда куртаклар бўртмасидан аввал қилинади. Кузда новда ва асосий шохлардаги кўчган пўстлоқлар, мох ва лишайниклар қаттиқ чўтка билан брезентга сидириб олиниб, ковакликлари цемент билан тўлдирилади. Чиқиндилар ёқилади. Қора рак, уншудринг ва қолган касалликлар билан зарарланиб қуриб қолган шохлар қирқиб ташланади. Қора ва бактериал рак бўлган жойларни даволашда ярани 2 см атрофидаги соғлом пўстлоқлар олиб ташланади, тозаланган жой мис купорос 1% ли эритмаси ёки бошқа препаратлар билан дезинфекция қилинади ва боғ суртмаси билан беркитилади. Қора рак, парша, уншудринг, мева чириш ва бошқа касалликларни, шунингдек мох ҳамда лишайникларни самарали йўқотиш учун химиявий препаратлардан пуркаш керак. Химикатлар сепишни эрта баҳорда куртаклар ёзилмасидан аввал ҳарорат 4° дан паст, 20° дан юқори бўлмаган вақтда ҳам қилиш мумкин. Дарахтлар танаси ва асосий шохларни қуёшда куйиш ва совуқ уришидан ҳимоялаш учун ёпиштирувчи моддалар, масалан 0,5% ли дурадгорлик елими қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқлаш керак. Зангдан ҳимоялаш учун боғларда иҳота сифатида арча экмаслик ва ён-атрофдаги арчаларни йўқотиш керак. Агротехник ва профилактик тадбирларни 2- си, баҳорги даврда, яъни куртаклар ёзилиб бошлаганидан то гуллаш тугагунча қилинадиган ишлар. Бунда дарахтлар танаси ва асосий шохлар 1% ли темир купорос қўшилган 20-30% ли оҳак сути билан оқланади. Препаратлар сепилмаган боғларга парша ва бошқа касалликларга, шунингдек зараркунандаларга қарши, ҳали барглар чиқмаган, лекин куртаклари яшил бўлиб турган, яъни яшил конус деган фазада гектарига 1,5 л миқдорида ҳисоблаб, метафос қўшилган 4% ли бордо суюқлигини пуркаш керак. Олдинги йилларда дарахтларда парша кучли ривожланган бўлса: ғунчалаш фазасида дарахтларга 1% ли бордос суюқлиги ёки бошқа бирор замонавий препаратлардан бирини уриш керак. Уншудринг кучли ривожланган боғларда дарахтларга пушти ғунчалаш даврида 1% ли коллоид олтингугурт ёки бошқа препарат сепилади, лекин бунда ҳаво ҳарорати +20° дан паст бўлмаслиги керак. 3- си: ёзда, яъни гуллаш тугаганидан то ҳосилни йиғиб олишгача бўлган даврда ўтказиладиган тадбирлар. Бунда гуллаш тугаганидан кейин, яъни гултожбарглар тўлиқ тўкилиб бўлгач, қора рак, парша, занг, бактериал рак ва бошқа касалликлар ҳамда зараркунандаларга қарши препаратларни бирга қўллаш керак. Уншудринг ривожланган ҳудудларда гуллаш тугаганидан кейин, бордос суюқлиги билан ишлов берилганидан сўнг, коллоид олтингугуртни 1% ли суспензиясини пуркаш керак. 1- сидан кейин 20 кун 20 кун ўтказилиб 2-, 3- марта яна уншудрингга қарши коллоид олтингугурт сепилади. Агар ёғингарчилик кўп бўлса, яна бир марта шу тадбир такрорланади. Боғларда дарахт меваларидаги тўкилган уруғлардан униб чиққан ёввойи ниҳолларни топиб, йўқотиб туриш керак, бу иш мева чириш ва қора ракни тарқалишини сезиларли йўқотади. Яна, боғлар яқинидаги ёввойи меваларни йўқотиб ҳам туриш керак. Айниқса, дарахтларни яхши ривожлантириш уларни касалликларга чидамли қилади. Бунда сув, озиқа, тупроққа ишлов бериш кабилар тўлиқ бўлиши керак.

Asallomu aleykum maka joʻhorini ichidan chiqadigan begona oʻtlarga qanday dori sepsak oʻtlar hamasi oʻladi zoʻr efekt beradigandan ayting

person image
Furqatjon03.02.2026

Maister Power (Germaniya) Elumis (Syngenta, Shvetsariya) Fulltime (Rossiya) ва Титус деган гербицидлардан бирини сепинг, булар маккадан бошқа ҳамма ўтни қуритади.

Maka urugʻni eng koʻp hosil beradigan suvga chidamli qaysi bilganlayam aytvoringlar

person image
Furqatjon03.02.2026

Энг зўри деган гап йўқ, ҳозир ҳаммаси зўр. Гап қаровида.