Ph 9 булса ишкорий ер буладими ёки кислоталими?

Вопрос:

Икром ака Ph 9 булса ишкорий ер буладими ёки кислоталими?

Ответы

Ishqoriy karbonatli

person image
Farrux Xoldarov02.03.2026

Тупроқ муҳитими ёки сувни муҳитими, фарқи йўқ ҳаммаси рН дейиладиган бир кўрсаткич- жадвал билан аниқланади. Бу жадвалда 1 дан 14 гача бўлган сонлар ёзилган бўлади. Яъни 1 дан 6 гача бўлса кислотали, 7 бўлса- нейтрал, 8 дан 14 гача бўлса ишқорий бўлади. Бунда, ҳар икки томон 7 га қанча яқинлашса шунча кучсиз дейилади ва 7 дан узоқлашса кучайиб боради. Масалан, агар 1, 2, 3 бўлса кучли кислотали, 4, 5, 6 бўлса кучсиз кислотали дейилади, демак, агар 6,5 ёки 6,8 бўлса, бу жуда кучсиз кислотали муҳит дегани. Агар, 14, 13, 12, 11 бўлса кучли ишқорий, 10, 9 бўлса ўртача ишқорий, 8 бўлса кучсиз ишқорий муҳит дейилади. Агар 7,5 ёки 7,2 бўлса жуда кучсиз ишқорий муҳит ҳосил бўлибди дегани. Буни аниқлаш учун олдинлари махсус лакмус қоғозлар ёки асбоблар билан лабораторияларда қилинарди, ҳозир тупроқ муҳитини, яъни тупроқ рН ини ўлчовчи қулай асбоблар чиқиб кетган, қиммат ҳам эмас, осон ишлатиш мумкин, қўлланмасига қараб ишлатаверасиз. Жуда тушунмасангиз буни озроқ пул эвазига давлат ёки хусусий фирмалар тупроқ анализига қўшиб қилиб беради, яъни, биз тупроғимиз муҳитини қандайлигини билишимиз шарт. Тупроқ муҳити тупроқ ва иқлимга кўра ҳар-хил бўлади, яъни намлик кўп, ҳарорат паст зоналарда, масалан, қора тупроқли ерларда тупроқлар кўпроқ кислотали муҳитга эга бўлади. Бизни юртимизда ёғин-сочин кам, иссиқлик юқори ва тупроқда карбонатли таркиб кўп бўлгани учун тупроқларимиз жуда кучсиз кислотали, асосан нейтрал ва кучсиз ишқорий муҳитли бўлади ва бу ерларда ҳар қандай экинни етиштириш мумкин. Лекин, бундай бўлиши учун аввало, тупроқ яхши ҳолатда бўлиши керак, қолаверса, бу маълумотлар 80- йилларники, ҳозирги ҳолатдаги тупроқлар учун аниқ маълумот йўқ. Буни ўзларингиз текширтириб, аниғини билишларингиз керак. Тупроқ муҳити нимага керак. Бу шунинг учун керакки, тупроқдаги онда-сонда учрайдиган ҳашоратлардан тортиб, тупроқ чувалчанглари-ю, микроорганизмларгача ва барча экинлар: тупроқни у ёки бу муҳитида ривожлана олади, тупроқ муҳитини кислоталигини ёки ишқорийлигини ошиб кетиши тупроқдаги тирик организмларни нобуд қилади, экинларни ривожлантирмайди. Умуман, тупроқ микроорганизмлари ва аксар экинлар учун тупроқ муҳити нейтрал бўлгани яхши. Баъзи экинлар кучсиз кучсиз кислотали ёки кучсиз ишқорий тупроқларда яхши ривожланади, бу нарса шу экинларни келиб чиқиш марказлари билан боғлиқ.