Muhammadjon:

Вопрос:

Muhammadjon: Assalomu aleykum kartoshka ekmoqchiman tomarqamizga sim qurt bor kartoshka ekishdan oldin qanday choralar koʻrish kerak

Ответы

Симқуртга Актара, Престиж препаратлари экиш олди қўллашда яхши. Децис препарати (Байер фирмасиники) ҳам айтилади. Ёки таъсир этувчи моддаси дельтаметрин бўлган бошқа препарат сўраб кўринг. Топилмаса Нурелл, Циперметрин хам бўлади. Экиш олди уруғлик Децис форте, Актара, Крузер каби препаратлардан бири билан дориланса симқурт анча вақтга яқинлашмайди. Уруғ дориланмаган бўлса симқурт хавфи бошланганда юқоридаги химикатлар (уруғ дорилагичлар эмас, тепасидаги) яхши самара беради. Ерга азотли ўғитлар (селитра, сулфат аммоний, мочевина) бериш ҳам симқуртдан бир қадар асраб туради. Симқурт нам ерда яхши ривожланади, пушта ва ариқларини тез-тез чопиб туриш керак.