Nahot qachon ekiladi hozir eksa boʻladimi qora nahot ekmoqchidim ro'zg'orga

Вопрос:

Nahot qachon ekiladi hozir eksa boʻladimi qora nahot ekmoqchidim ro'zg'orga

Ответы

Qora no'xat qanaqa nav

person image
Farro'xjon03.02.2026

Нўхат иссиқсевар ўсимлик ҳисобланади, лекин уруғлари  +2..+5° ҳароратда униб чиқа  бошлайди, лекин бу ҳароратда уруғни униб чиқиши 20-30 кунга чўзилиб кетади. Ҳаво ҳарорати +6..+8°бўлганда уруғлар 10 кунда униб чиқади. Майсалари -8...-10° совуққа бардош бера олади. Демак, юртимиз шароитида нўхатни эрта баҳорда ерни тобга келишига қараб март ойида бемалол экиш мумкин. Нўхатни кенг қаторлаб, қатор ораси 45-60 см ёки оддий қаторлаб, қатор орасини 15 см.дан қилиб экиш мумкин.  Экиш нормаси 0,5 - 0,8 млн дона унувчан уруғ ёки 40 кг дан то 100 кг гача экилади. Экиш чуқурлиги: экиш муддатига, тупроқ турига қараб 4 см дан то 7 см гача бўлади. СТХ-4, СХУ-4 ёки СПЧ-6М сеялкалар билан экиш мумкин. Лалми ерларда СУБ - 48М русумли донли сеялкалар ишлатилади. Кенг қаторлаб экилганда гектарига 80-100 кг уруғ кетади.