Памидор екиш Олди ёрни нима бн огитлаб тайорласа болади

Вопрос:

Памидор екиш Олди ёрни нима бн огитлаб тайорласа болади

Ответы

Помидор кўп ҳосил берадиган экин бўлгани учун тупроқ унумдорлигига ва озиқ моддаларга талабчан экин ҳисобланади. Ундан юқори ҳосил олиш ва экинни касаллик ва зараркунандаларга бериб қўймаслик учун органик ўғитлар, масалан гектарига 25-30 тонна гўнг бериш керак. Агар шунча гўнг берилганда минерал ўғитлар нормаси шундай бўлади: Азот 200-220 кг соф ҳолда (бу 600-650 кг аммиакли селитра ёки 450-500 кг карбамид); Фосфор 160-180 кг соф ҳолда (бу 300-330 кг аммафос ёки 800-900 кг суперфосфат) ва Калий 120 кг соф ҳолда (бу 240 кг калий хлорид дегани) бўлади. Органик ўғитларни ҳаммаси, фосфорли ўғитларни 75 фоизи ва калийни 50 фоизи кузги шудгорлашдан олдин солинади. Агар шудгор остига берилмаган бўлса, баҳорда экиш олди ер таёрлашда шу ўғитлар тупроққа чизел билан чуқур аралаштириб ташланади, лекин иложи борича шудгор остига бериш керак. Кўчат ўтқазишдан олдин ер таёрлашда фосфорли ўғитларни қолган қисми ва азотли ўғитларни йиллик нормасини 20 фоизи берилади.