Миллий статистика қўмитаси 2017–2025 йиллар учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичларини қайта кўриб чиқди. Янгиланган маълумотларга кўра, 2025 йилги номинал ЯИМ ҳажми илгари айтилган 147 миллиард доллардан 169 миллиард долларгача оширилди. Бу иқтисодиётда янги ишлаб чиқариш пайдо бўлганини эмас, балки аниқроқ ҳисоб-китоб ва агросекторни рўйхатга олиш натижаларини англатади.
Ушбу ўзгаришлар Халқаро валюта жамғармаси экспертлари тавсиялари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган аниқ маълумотлар асосида амалга оширилди.
Деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларининг аниқ ҳисобга олиниши агросекторнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳақиқий ўрнини кўрсатади ва соҳани ривожлантириш учун давлат томонидан аниқроқ манзилли ёрдам берилишига хизмат қилади.
Manba: Gazeta.uz (o‘zbekcha)